Ханчжоу
Ханчжоу | |
---|---|
Субпровинсия тоифасидаги шаҳар | |
30°15′00″Н 120°10′03″Э / 30.25000°Н 120.16750°Э | |
Мамлакат | Хитой |
Провинсия | Зҳежианг |
Ҳукумат | |
• Партқўм котиби | Лю Цзе |
Маркази баландлиги | 19 м |
Аҳолиси (2020) |
11 936 010[1] |
Вақт минтақаси | УТC+8 |
Телефон коди | 0571 |
Почта индекс(лар)и | 310000 |
Автомобил коди | 浙А |
|
Ханчжоу – Хитойнинг шарқий қисмидаги шаҳар, Чжецзян провинсиясининг маъмурий маркази. Аҳолиси 6,1 млн. киши (1998). Транспорт йўллари чорраҳаси. Шарқий Хитой денгизи соҳилидаги, Фучунцзян дарёси ва Буюк канал бўйидаги йирик порт. Ипак саноати маркази. Машинасозлик, кимё, резина, ойнашиша, семент, жут саноати корхоналари мавжуд. Чой қайта ишланади. Экспорт учун бамбук буюмлар ва ипакчилик маҳсулотлари ишлаб чиқарилади. университет бор. Иқлим курорти. Шаҳарга ВИ асрда асос солинган. 1129-1279-йилларда Жанубий Сун сулоласи пойтахти бўлиб, Линан деб аталган. Мўғуллар истилоси вақтида вайрон қилиниб, 1356-йилда қайта қурилган. Меъморий ёдгорликларидан Сиху кўлининг шимолда, Гушан тоғи ён бағрида ўрта асрларда қурилган боғмеъморлик ансамбли, шунингдек, будда ибодатхонаси, пагодалар сақланган. Туризм ривожланган.
Яна қаранг
[edit | edit source]Манбалар
[edit | edit source]Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |