Сенаки
Сенаки (грузинча: სენაკი ; Мингрелиан) – Грузия ғарбида жойлашган Самегрело-Земо Сванети вилоятидаги шаҳарча. Шаҳар 42°16′8″Н 42°4′45″Э / 42.26889°Н 42.07917°Э координаталари атрофида Техура ва Циви дарёлари орасида, денгиз сатҳидан 28-38 метр баландликда жойлашган.
Этимологияси
[edit | edit source]Сулхан-Саба Орбелианининг сўзларига кўра, „Сенаки“ (სენაკი) номи грузин тилида „кичик хона“ ёки „капел“ деган маънони англатади[1]. Шаҳар 1935—1976 йиллар оралиғида шаҳар грузин болшевик инқилобчиси Михаил Цхакая шарафига „Миха Цхакая“ деб номланган[2]. 1976-йилда исм „Цхакая“ га соддалаштирилди. 1989-йилдан кейин шаҳарга асл номи қайтарилди.
Тарихи
[edit | edit source]"Сенаки" географик номи биринчи марта ХВИИ асрда Текхура дарёсининг ўнг қирғоғидаги эски савдо шаҳарчаси ва бош черковига нисбатан пайдо бўлган. Тарихан, бу шаҳар Кутаиси губернаторлигидаги Сенаки уездининг маъмурий маркази бўлган. Поти-Тбилиси темир йўл линияси қурилиши бошланганидан кейин (1872), марказ аввалги ўрнидан 5км узоқликда бўлган ҳозирги жойига кўчирилди. Сенаки 1924-йилда болшевикларга қарши қўзғолоннинг муҳим марказларидан бири, шунингдек, 1998-йилги Грузиядаги ҳарбий қўзғолоннинг маркази ҳисобланган. Шаҳар Совет Иттифоқи даврида муҳим ҳарбий ҳаво базаси вазифасини бажарган. Грузия армиясининг иккинчи пиёда бригадаси ҳозир худди шу шаҳарда жойлашган. База 2005-йилдан кейин НАТО стандартларига жавоб бериш учун янгиланди. Шаҳар 2008-йилда Жанубий Осетия уруши пайтида ҳам жанг майдони бўлган[3].
Демографияси
[edit | edit source]Тарихан Сенаки аҳолисининг катта қисми грузинлар бўлган моноэтник шаҳар сифатида танилган. 2002-йилги давлат аҳолини рўйхатга олиш маълумотларига кўра, умумий аҳолининг 98% этник грузинлар ташкил қилган. Сенаки аҳолиси ҳақидаги энг қадимги расмий маълумотлар 1897-йилги аҳолини рўйхатга олишда шаклланган ва 1248 кишини (927 – эркак, 321 – аёл) ташкил этган. 1950-1970-йиллар Сенакининг ривожланиши учун муҳим давр бўлди ва аҳолининг ўсишига ҳам таъсир кўрсатди. 2014-йилги аҳолини рўйхатга олишда шаҳар аҳолиси 21 596 киши (Абхазиядаги кўчманчилар билан бирга) деб қайд этилган[4]. Бугунги кунда Сенакида грузинлар (99,4%), руслар (0,19%), арманлар (0,18%), оссурияликлар (0,11%) ва бошқалар (0,12%) яшайди. Совет даврида шаҳарда кўплаб яҳудийлар ҳам яшашган бўлиб, улар 1970-йилларнинг охирида шаҳарни тарк этишган.
Иқтисодиёти
[edit | edit source]Сенаки – Тбилиси-Поти ва Тбилиси-Зугдиди темир йўл линияларининг муҳим станцияси. Шунингдек, у халқаро ва миллий аҳамиятга эга бўлган бир қанча йўлларни боғлайди. Жойлашуви туфайли Сенаки Самегрело-Земо Сванети минтақасининг етакчи иқтисодий ва савдо марказларидан бири ҳисобланади. Шаҳарда Совет Иттифоқи даврида машинасозлик, гиламчилик, ғишт заводлари мавжуд бўлган; у ерда вино, чой ва ситрус меваларни қайта ишлаш ривожланган. Сенаки шаҳрида ҳозирги кунда фаолият юритаётган кичик ва ўрта саноат тармоқларига бир қанча агромаҳсулотлар (ёнғоқ, дафна, чой, сут, маккажўхори)ни қайта ишлаш заводларини, ёғоч ва асфалт ишлаб чиқаришни киритишимиз мумкин. 2016-йил июн ойида шаҳар яқинида Эвро 4 стандартидаги семент ишлаб чиқарувчи завод қурилиши бошланди. Сенаки шаҳрида ишлаб чиқарилган семент ҳам маҳаллий, ҳам экспорт бозорларига мўлжалланган[5]. Сенаки шаҳридан 3км узоқликда Менжи курорти жойлашган. Совет даврида бу машҳур сув курорти бўлиб, бугунги кунда унга жиддий зарар етган ва ташландиқ аҳволга келган.
Маданият ва таълим
[edit | edit source]Тарихан Сенаки шаҳри минтақанинг муҳим маданий-маърифий марказларидан бири ҳисобланган. 1879-йилда Грузия театри ташкил этилганидан икки йил ўтгач, биринчи спектакл Сенакида бўлиб ўтган. Грузиядаги биринчи зодагон мактабларидан бири 1884-йилда Сенакида (ҳозирги Дзвели Сенаки) очилган. Бу мактабда таниқли грузин ёзувчилари, академиклари ва жамоат арбоблари, жумладан Саймон Жанашия, Константин Гамсахурдия, Арнолд Чикобава таҳсил олган.
Архитектура ва диққатга сазовор жойлар
[edit | edit source]Шаҳарнинг муҳим диққатга сазовор жойларидан бири барокко уйғониш услубида қурилган Давлат театри (меъмор Вахтанг Гоголадзе) ҳисобланади. Театр Грузия маданий меросининг бир қисми бўлиб, 2018-йилдан бери театрда қайта тиклаш ишлари олиб борилмоқда. Бундан ташқари, шаҳар қизил ғиштли уйлар билан безатилган кўчалари билан машҳур. Шаҳарга яқинида, „Арчангел тепалиги“ деб аталадиган жойда, 1908-йилда роҳиб Алекс Шушания (Сенакели номи билан аталган) томонидан қурилган тарихий черковни кўриш мумкин. Черков Грузияда Совет Иттифоқи даврида ёпилмаган кам сонли черковлардан бири эди. Шаҳар шимолида турли хил маънавий ва тарихий диққатга сазовор жойлар жойлашган: Теклати монастири, Шхефи қал’аси ва Сакаландаришвило истеҳкоми. Сенаки яқинида қадимий археологик ва тарихий жой Нокалакеви (Археополис, Цихе-Годжи) ҳам мавжуд. Турли манбаларга кўра (масалан Ф. Диобуа де Монпереоух) афсонавий Колхия шаҳри „Аиа“ ва кейин Лазика пойтахти (грузинча: ეგრისის სამეფო) „Цихегожи“ айнан шу ерда жойлашган эди[6].
Йиллик тадбирлар
[edit | edit source]Эгрисоба
[edit | edit source]Эгрисоба (грузинча: ეგრისობა) – Сенакидаги асосий йиллик тадбир ва оммавий фестивал. Фестивал, асосан, кузнинг ўрталарида нишонланади. „Эгирособа“ биринчи марта 1989-йилда ўтказилган ва кейинчалик 2014-йилда қайта тикланган.
Қардош шаҳарлар
[edit | edit source]- Раквере, Эстониа[7]
- Била Церква, Украине
- Гудаута, Абкҳазиа, Георгиа
Яна қаранг
[edit | edit source]Манбалар
[edit | edit source]- ↑ „სენაკი - ქრისტიანობის ლექსიკონი“. Нплг.гов.ге. Қаралди: 2019-йил 2-сентябр.
- ↑ Русистика. Тҳе Ассоcиатион, 1990.
- ↑ „Cивил.Ге | Руссиан Троопс ин Сенаки“. Олд.cивил.ге. Қаралди: 2019-йил 2-сентябр.
- ↑ „Унсере Артикел Уплоадс“. Эcмиcауcасус.орг. 2020-йил 28-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 2-сентябр.
- ↑ „Георгиа то буилд УС700м cемент плант ин Сенаки - Cемент индустрй неwс фром Глобал Cемент“. Глобалcемент.cом. Қаралди: 2019-йил 2-сентябр.
- ↑ „Нокалакеви Арчаэологиcал Мусеум-Ресерве - Травел ин Георгиа“. 2017-йил 10-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 10-август.
- ↑ „Тwин Cитиэс“. Раквере. 2013-йил 14-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 30-апрел.