Jump to content

Алт

From Vikipediya

Алт (итал. алто – юқори, баланд) – овоз ва соз тури; 1) хор ёки вокал ансамблда партия, хонанда болалар ёки аёллар (мессо-сопрано, контралто)нинг паст (йўғон) овози. Тенордан юқори ёзилади; 2) хонанда ўғил болаларнинг паст (йўғон) овози; 3) скрипкасимон созлар гуруҳига мансуб 4 торли камонли соз, шаклан скрипкадан каттароқ, квинта паст созга эгалт алт турли ансамблларда ва симфоник оркестрда жўрнавоз ва якканавоз соз сифатида ишлатилади; 4) алт ёки алтгорн – пуфлама созлар оркестридаги миссоз; 5) оркестр созларининг алт турлари: домра-алт, кларнет-алт, тромбон-алт ва бошқа айрим ўзбек халқ чолғулари (дутор, сато, афғон рубоби)нинг диапазони алт диапазонига тўғри келади. Ўзбек халқ чолғулари оркестри таркибидан янги яратилган дутор-алт ва ғижжак-алт ўрин олган. Ўзбекистонда ўтказиладиган торли созлар ижрочилари танловида алт ижрочилари ҳам қатнашади. Ўзбекистон композиторлари торли алт учун йирик асарлар яратишган (масалан, Б. Зейдманнинг алт ва симфоник оркестр учун 1-2-консерт, алт ва фортепиано учун консертинолари; Ҳаб. Раҳимовнинг алт ва оркестр учун консерти, алт Козловскийнинг ғижжак-алт ва фортепиано учун сонатаси ва бошқалар).

Адабиётлар

[edit | edit source]
  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил